23:06 / 24.12.2019
3 892

Ўзбекистонда 26 декабрь куни қуёш тутилишини кузатиш мумкин

Ўзбекистонда 26 декабрь куни қуёш тутилишини кузатиш мумкин
Фото: Infocielo
Шу йилнинг 26 декабрь куни ҳалқасимон қуёш тутилиши юз беради. Улуғбек номидани астрономия институтининг хабар беришича, ушбу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудининг ҳамма жойида қисман Қуёш тутилиши шаклида кузатилади.

Ҳалқасимон Қуёш тутилишини Саудия Арабистони, Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудлари ва Индонезия давлатларининг аҳолиси тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлади. Шарқий Европа, Ўрта Осиё, Малай архипелаги ва Австралиянинг Шимоли-ғарбий ҳудудлари аҳолиси қисман Қуёш тутилишини кузатиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистонда бу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 08:00 да бошланади, максимум фазаси эса 09:00 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш диаметрининг 38 фоизини тўсади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат-у 6 дақиқани ташкил этади. Ушбу қийматлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган.

Республиканинг энг жанубий ҳудуди Термиз шаҳрида Қуёш тутилиши 07:50 да бошланади, максимум фазаси эса 08:54 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш диаметрининг 48 фоизини тўсади. Термиз шаҳрида Қуёш тутилиши 10:06 да якунланади ва тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат-у 16 дақиқани ташкил этади.

Тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг 96 фоизи Ой томонидан тўсилади.

Маълумот учун, ҳалқасимон Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса, Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Шунингдек, хабарда Қуёш тутилишини махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш (сварочная) маскаси ёрдамида кузатиш мумкинлиги айтилиб, дурбин ёки телескопдан фойдаланиб Қуёшга қараш кўзга зарар эканлиги огоҳлантирилган. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга албатта махсус Қуёш филтрларини ўрнатиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 26 декабрь куни қуёш тутилишини кузатиш мумкин