
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 4-2 кичик банд билан тўлдирилади:
“4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;
189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар