20:53 / 25.12.2019
3 226

«Қамчиқ» довонида 3 та машина ҳандакка тушиб кетди

«Қамчиқ» довонида 3 та машина ҳандакка тушиб кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 25 декабрь куни соат 12:40 ларда Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент– Ўш” автомобиль йўлининг 247 км.да “Тошкент — Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Кобалт”, “Спарк” ҳамда “Лаcетти” русумли автомашиналар ҳайдовчилари бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандакка тушиб кетган.

Хабарда айтилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳат олмаган. Воқеа жойига 11-назорат гуруҳи қутқарувчиси хизматчи Д.Султонов ва “Қамчиқ” навбатчилик масканидан кичик сержант Й.Махметов бошчилигида 5 нафар қутқарувчилар “Камаз” русумли махсус автомашинада ҳамда “Шеробод” ЙПХ ходимлари, “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК махсус техникалари ва ходимлари етиб борган.

Фото: fvv.uz

Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар ҳандакдан чиқарилди. Шундан сўнг, автоэвакуатор ёрдамида “Шеробод” ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.

Фото: fvv.uz

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида, соат 13:00 да яна бир йўл транспорт ҳодисаси тўғрисидаги маълумот келиб тушади. Унга кўра, Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент– Ўш” автомобил йўлининг 247 км.да “Тошкент — Водий” йўналишида ҳаракатланиб келган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК га қарашли “МАН” русумли КДМ (туз-қум сепадиган машина) юк автомашинасининг ортидан келиб урган .

Бунинг натижасида, “Нексия” автомашинасида 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳатини олишган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қамчиқ» довонида 3 та машина ҳандакка тушиб кетди