ДХХ Андижонда психофаол дори воситалари муомаласига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида “Фарғона-Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилди.
Андижон шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл “Ю.О.” бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2800 дона “Лирика” ва 1400 дона “Регапен” психофаол дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳридан олиб келинаётган ушбу дори воситалари Андижон шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Шунингдек, терговолди суриштирув ишлари жараёнида “Ю.О.”нинг Андижон шаҳридаги яшаш манзилидан сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 616 дона «Лирика» дори воситаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Андижон шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл “Ю.О.” бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2800 дона “Лирика” ва 1400 дона “Регапен” психофаол дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳридан олиб келинаётган ушбу дори воситалари Андижон шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Шунингдек, терговолди суриштирув ишлари жараёнида “Ю.О.”нинг Андижон шаҳридаги яшаш манзилидан сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 616 дона «Лирика» дори воситаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…