
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент—Ўш» йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 28 декабрь куни соат 17:10 ларда содир бўлган. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Д.О. Isuzu русумли юк автомобилини бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган.
Шундан сўнг, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Isuzu ҳайдовчисининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги оқибатида содир бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар