date
views 8 301

Муниса ва Ҳилола Мадина Мухторованинг ўғли калтакланиши юзасидан мурожаат йўллади (видео)

Муниса ва Ҳилола Мадина Мухторованинг ўғли калтакланиши юзасидан мурожаат йўллади (видео)
Таниқли актриса Мадина Мухторованинг 13 ёшли ўғли М.О.нинг оила аъзолари томонидан муттасил калтакланиб келиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, ушбу ҳолат интернет фойдаланувчилари ҳамда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, хонандалар Муниса Ризаева ва Ҳилола Ҳамидова ушбу ҳолатдан қаттиқ таъсирланганини ҳамда боланинг келажагида хавотир олаётганини маълум қилди.

«Мадина опа, илтимос, у болани уёқдан буёққа судраб, ҳаммага шоу кўрсатгунча, уни шифохонага ётқизинглар. Унинг ичи тўкилиб бўлибди. Бунақа қилиб, судраб юриб каратэ кўрсат, ундай қил, бундай қил деб юраверсанглар, эртага болага бир нарса бўлади», — дейди Ҳилола Ҳамидова.

«Бу видеони кўриб, тонггача ухлолмадим, қон босимим кўтарилиб кетди, ҳечам ўзимга кела олмаяпман. Ҳижобдаги келинойи акасини укасига қарши гиж-гижлаб, болани урдиртирганини ҳечам ҳазм қила олмаяпман. Намоз ўқиб ҳам ҳаром иш қиладиганлар кўпайиб кетди. Ҳижоб ниқоб кўпчилик учун, мана шундан хафа бўлиб кетяпман», — дейди Муниса Ризаева.

Маълумот учун, Мадина Мухторованинг 13 ёшли кенжа ўғли бошқа ўғли томонидан калтаклангани акс этган видео актрисанинг ўзи томонидан тасвирга олинган. Видео интернетда 2 январь куни тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан 4 январь куни Юнусобод тумани ИИБ ФМБда журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Брифингда актриса фарзандини ўзи урганини маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, актриса оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муниса ва Ҳилола Мадина Мухторованинг ўғли калтакланиши юзасидан мурожаат йўллади (видео)