15:48 / 06.01.2020
5 143

Гулнора Каримова иши бўйича навбатдаги тергов якунланди

Гулнора Каримова иши бўйича навбатдаги тергов якунланди
«Бош прокуратура томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди», дейилади бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун айблов хулоса билан судга юборилган.
Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилганди.

2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

Лекин уй қамоғида ўтирган Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек чекловларни бузгани учун 2019 йилда Зангиотадаги қамоқхонага қайтарилган.

Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддатини умумий тартибли колонияда ўтамоқда.

2019 йилнинг декабрь ойида бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан навбатдаги жиноят иши бўйича маълумот берган, унга кўра у ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланаётгани айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримова иши бўйича навбатдаги тергов якунланди

Жамият янгиликлари