08:51 / 08.01.2020
4 657

“Боламга мактабда ҳадис ўргатишибди...”

“Боламга мактабда ҳадис ўргатишибди...”
Бугун 5-синфда ўқийдиган ўғлимнинг айтишича, адабиёт дарсида Имом Бухорий ҳақларида, ҳадислар ҳақида мавзу ўтишибди.

Пайғамбарлар ҳақида анча-мунча маълумотларни ўрганишибди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрган, суҳбатларида бўлганлар саҳобалар, улардан кейингилар эса тобеъинлар дейилишини ҳам ўша дарсда эшитибди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ҳадисга мувофиқ "Роббим илмимни зиёда қил" деб дуо қилишимиз керак экан, дейди. Ўқитувчиси нариги дарсимизга ҳамма қаердан бўлсаям топиб, ҳадис ёдлаб келсин, деб вазифа берибди.

Ўғлимни хурсандлигини кўрсангиз. Унга, ўқитувчингга ҳадисни арабий матнигача ёдлаб келаман, деб айтмадингми, деб юборибман. Иншааллоҳ, ҳадис ёдлаш одобларини яна бир карра эслаб, ўргатаман. Чунки, ҳадисни ривоят қилишнинг ҳам ўзига хос одоблари бўлади. Таҳоратли бўлиб, хушбўйланиб, чиройли кийимларни кийиб, виқор билан ҳадис айтиш барча муҳаддис уламоларнинг одатлари бўлган. Ўғлимга ўша одобларни ўргатаман.

Яна ҳадисни айтишдан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм" ни зикр қилиб, "Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинадики" каби жумлалар билан айтишни таълим бераман. Чунки мактаб дарсликларида бу гаплар зикр қилинмай, оддийгина қилиб ҳадис деб ёзиб қўйилади кўпинча. Шоядки, устоз ва ўқувчиларнинг ҳадисга бўлган муҳаббатлари шу сабаб ортса, деб умид қиламан.

Умиджон Турсинов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Боламга мактабда ҳадис ўргатишибди...”