
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
2020 йил 1 январдан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалиётга татбиқ этилди. Бу ислоҳотлардан асосий мақсад – жорий ва келгуси йилларда иқтисодий барқарорликни таъминлашдир.
– Ягона йўлимиз – тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш! Ҳар бир ҳоким бюджетга қўшимча даромадларни таъминлаши учун ўзи изланиши, тадбиркорга шароит яратиб, бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Жойлардаги раҳбарларнинг эскича иш услуби, энергия ресурслари истеъмоли ва тўлови бўйича ҳисоб-китоб юритиши, тадбиркорларни қийнаётган масалаларга ёндашуви танқид қилинди. Ўтган йили Мирзо Улуғбек, Ғузор ва Муборак туманларида фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар сони ошгани кўрсатиб ўтилди.
– Битта тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатса ҳам, бунга “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралиши керак, – дея таъкидлади Президент. – Иқтисодий барқарорлик асоси рақобатбардош тадбиркорларни кўпайтиришдир.
ПрезидентТадбиркорликСолиқ КодексиБюджет ПараметрлариИқтисодий БарқарорликВидеоселектор Йиғилиши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг