date
views 5 436

Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ош марказларида тайёр палов неча пулга тушади?

Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ош марказларида тайёр палов неча пулга тушади?
Ўзбекистон вилоятларининг марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари неча пулни ташкил этган? Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Кузатув натижаларига кўра, Ўзбекистон ош марказларида 1 порция ва 1 кг палов нархи 2019 йил декабрь ойи учун қуйидагича бўлганлиги (сўмда) аниқланган.

Қорақалпоғистон Республикаси 1 порция тайёр ош нархи — 12 167 сўм, 1 кг ош — 85 169 сўм. Андижон — 1 порция — 14 000, 1 кг — 98 000 сўм; Бухоро — 1 порция — 16 000 сўм, 1 кг — 112 000 сўм; Жиззах — 1 порция — 15 000, 1 кг — 105 000 сўм; Қашқадарё— 1 порция — 15 000, 1 кг —105 000 сўм; Навоий — 1 порция — 12000 сўм, 1 кг — 84000 сўм; Наманган— 1 порция — 10 700 сўм, 1 кг — 74 900 сўм; Самарқанд — 1 порция — 20 000 сўм, 1кг — 140 000 сўм; Сурхондарё — 1 порция — 11 667 сўм, 1 кг— 81 667 сўм; Сирдарё — 1 порция — 15 000 сўм, 1 кг— 105 000 сўм; Тошкент — 1 порция — 13 333 сўм, 1 кг— 93 331 сўм; Фарғона — 1 порция — 14 000 сўм, 1 кг— 98 000 сўм; Хоразм — 1 порция — 14 000 сўм, 1 кг— 98 000 сўм; Тошкент ш — 1 порция — 15 400 сўм, 1 кг— 107 800 сўм.

Ушбу нархларни белгилашда фақат танлаб олинган Ош марказларидаги тайёр палов нархлари ҳисобга олинган. Ресторан ва чойхоналардаги нархлар бундан мустасно.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ош марказларида тайёр палов неча пулга тушади?