Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотлари шакллантирилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
«Палов индекси»ни шакллантириш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлади.
Қўмита томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, «Ош марказлари»)даги 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда.
Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхатини шакллантирилди. Унга кўра:
- Ўсимлик ёғи (300 гр.);
- Пиёз (300 гр.);
- Мол гўшти (700 гр.);
- Сабзи (1 кг.);
- Гуруч (1 кг.);
- Нўхат (100 гр.);
- Майиз (50 гр.);
- Зираворлар (10 гр.);
- Ош тузи (5−10 гр.).
Бундан ташқари, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида «1 порция» паловнинг ўртача нархи рўйхатга олинади (1 ҳудуддан камида 3 та муассаса). Шунингдек, 1 кг тайёр паловнинг қиймати (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда) ҳамда маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши ҳисоблаб борилади. Шаклланган таҳлилий маълумотларни маълум даврийликда эълон қилинади.
Қўмитанинг қайд этишича, жаҳон мамлакатлари орасида аниқ ёки доимий истеъмолдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши билан ўзларининг «шахсий инфляция» даражаларини баҳолашган. Мазкур баҳолаш турлари ҳар бир ҳудуднинг индивидуал шароитларини инобатга олган ҳолда шаклланиб борган.
Шулардан дунёда деярли кенг миқиёсда тарқалган усул — «Биг-Мак индекси» ҳисоб-китобидир. Унга кўра, бир хил стандартга (таркибий масаллиқлари жиҳатидан) тааллуқли «гамбургер»нинг турли мамлакатлардаги нархлари рўйхатга олинади. Нархларни рўйхатга олишнинг аниқ даврийлигига асосан, айнан шу мамлакатларда мазкур турдаги «таом»нинг ўртача нархлари қайта рўйхатга олинади. Шаклланган маълумотлар асосида нархлар ўзгариши динамикаси таҳлил қилинади.
Бу турли давлатлар валюталарининг ҳақиқий айирбошлаш курсларини аниқлаш мақсадида, иқтисодчилар томонидан 1986 йилдан эътиборан бундай тадқиқотлар олиб борилиб, «The Economist» журналида эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди