
Фото: «Iibb.uz»
Шу йилнинг 9 январь куни соат тахминан соат 23.20да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» ҳамда «LACETTI» русумли автомашиналар иштирокида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, икки машина ҳам ёниб кетганди.
«LACETTI» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси 6 ёшли Д.М. қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна икки йўловчи — 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлишганди. «BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди.
ИИББ хабарига кўра, икки нафар йўловчининг ҳалок бўлишига, яна икки кишининг шифохонага тушишига сабабчи бўлган ўша ҳайдовчининг шахси аниқланди.
У «BMW» автомобили эгаси К.М.нинг ўғли, 30 ёшли Нурбек Т. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда у қўлга олинган. ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.
Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Тергов давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар