
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзапро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошири чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761-сонли Фармонига асосан Республикамизнинг деярли барча худудларида замонавий ҳисобга олиш ускуналари ўрнатиш ва электр энергиясининг автоматлаштирилган тизимига улаш борасидаги ишлар кенг қамровли тус олмоқда.
Замонавий автоматлаштирилган тизим нафақат электр энергиясининг соатлик истеъмоли, балки электр тармоғига яширин тарзда уланган истеъмолчиларни аниқлаш борасида фойдали тизим ҳисобланади.
МИБ Бухоро шаҳар бошқармаси томонидан Бухоро шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини “Мохитобон” кўчасида ўтказилган хатлов тадбирлари натижасида мазкур кўча 57-уйида истиқомат қилувчи Н. Рустамова хонадонида замонавий электр энергиясининг ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганига қарамасдан, яширин тармоқ орқали умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, 56 дона ёритгич, 3 дона кондиционер, 1 дона совутгич, 1 дона кир ювиш машинкаси ва 1 дона телевизорни хонадонда истиқомат қилиш жараёнида маиший мақсадларда ишлатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши натижасида Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси манфаатларига 26 722 427 сўм зарар етказганлиги аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг