17:50 / 13.01.2020
4 293

«Метан заправка»даги «ўйин»лар: ким шериг-у, ким жавобгар?

«Метан заправка»даги «ўйин»лар: ким шериг-у, ким жавобгар?
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Табиий газ таъминотида муаммолар етарли. Айниқса, қиш мавсумида! Муаммонинг илдизлари кўп. Аммо инкор этиб бўлмайдигани шуки, тизимда талон-торожликлар кам эмас. Мажбурий ижро бюроси ходимлари озмунча талон-торожликларни аниқлаяптими?! Мана, яна биттаси фош этилди.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидан рўйхатдан ўтган Янгийўл тумани «Боғобод» МФЙ М-39 автомагистрал йўлида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўтказилган тезкор тадбирда тағин «эски ўйин» аниқланди. Яъни, «метан заправка»да ўрнатилган «Автопилот Про» русумли (завод рақами А09DX203) газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказилиб, бундан ҳосил бўлган «имконият» билан 21 кун ёки 504 соат давомида урра солиб «ишланган». Бу вақт давомида 1.008.000 м3 табиий газ сарфланиб, ундан етган зарар 1 млрд. 8 млн. сўмни ташкил этади.

Эътибор беринг, бу йигирма бир кун нари-берисида, яна денг битта «газ заправкаси» етказган зарар?!

Айни ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан «иш» қўзғатилди. Ташқи таъсирларда газ тўлдириш шоахобчалари масъулларидан ташқари «Ҳудудгаз Тошкент» мутасаддиларининг «ҳисса»си борлиги эҳтимолидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳам жиноят иши очилди.

Жиноят иши қўзғатилган экан, айбдорлар тегишли жавобгарликка тортилиши, етказилган зарарлар тийин-тийинигача ундирилишига кўпам шубҳа йўқ. Бироқ талон-торожликлар оқибатида аҳолига етаётган моддий ва маънавий зарарлар-чи?

Улар қандай қопланади?!
Масаланинг оғриқли жиҳати шунда!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Метан заправка»даги «ўйин»лар: ким шериг-у, ким жавобгар?

Жамият янгиликлари