18:55 / 13.01.2020
6 860

“Ҳаёт чархпалак экан – ўша кишининг қизига уйландим...”

“Ҳаёт чархпалак экан – ўша кишининг қизига уйландим...”
Ҳажга борганлардан бир киши Ҳаж қилаётиб, Каъба атрофида ўтириб олган бир кишининг: "Эй Парвардигорим,- кимки тўғри йўлда бўлса, унга Ўзинг ёрдам қил- деб, шу гапни такрор такрор айтаётганини гувоҳи бўлди. Ҳаж қилувчининг қизиқиши устун келиб дуо қилувчининг олдига бориб ўтирди ва ундан:

"-Эй биродар, нима сабабдан сен битта дуони такрор такрор сўраяпсан- деди. Бунга жавобан дуо қилувчи:"-Бунга кўп йиллар бўлди, у пайт мен ёш эдим, Каъбани тавоф қилаётиб оёғим билан оғир бир нарсани туртиб юбордим. Эгилиб қарасам чарм ҳамён экан. Ичини очиб кўргандим, ҳамён тўла тилло тангалар экан. Санаганимда роппа роса минг олтин танга эди.

"Бунақа кўп одамлар ичидан ҳамён эгасини топиш, қанча бақириб чақирмайин амримаҳол", -деб ўйладим ва ичи олтинлар билан лиқ тўла ҳамённи ўзимда қолдиришга қарор қилдим. Шундан кейин ўз нафсим билан кураша бошладим.

Бироз вақт ўтиб кимдир ҳамёнини йўқотганини, топиб берган кишига ўттиз олтин танга мукофот беришликларини эълон қилиб қолишди.
Мен ўзимга: "ҳаром йўл билан топилган минг олтин тангадан кўра, ҳалол йўл билан олинган ўттиз олтин танга афзал эмасми"?- деб ўйладим. Шундан кейин ҳамённи эгасига қайтардим. У менга ваъда қилинган ўттиз тангани берди.

Мен берилган пулга қул сотиб олишга қарор қилдим ва бозордан ёш, жуда одобли ўспирин қул сотиб олдим.
Мен унга қулга муомала қилгандек муомала қилмасдан, у билан баробар меҳнат қилиб, нонни ҳам тенг баҳам кўриб юрдим.

Бир куни мен унинг бегона кишилар билан суҳбатлашиб турганини кўриб қолдим ва улар кимлар эканлигини сўрадим. У менга "Мен бир ҳукмдорнинг ўғлиман, отам билан душманга қарши уруш қилаётиб қўлга тушдик. Душманлар мени бозорга сотишга қарор қилдилар ва сен мени сотиб олдинг. Мени сотиб олганингдан хурсандман, чунки сен яхши инсонсан, деди". - Улар отамнинг хизматкорлари. Мени сендан қайтариб сотиб олишмоқчи. Савдолашганда бешюз минг тиллодан камига рози бўлма, чунки сен бунга лойиқ инсонсан"- деди.

Эртаси куни улар менга беш юз минг тиллони бериб ўсмирни олиб кетишди.
Шундан кейин мен бу пулларга савдомни бошлаб юбордим.
Тез орада ишларим ўнгланиб машҳур бўла бошладим. Қаерга бормай мени таниб, иззат ва эҳтиром кўрсата бошладилар, азиз меҳмон бўлдим.

Бир куни савдогар дўстларимдан бирини қайғули ҳолатда кўриб қолдим. Сабабини сўраганимда: "унинг дўсти вафот этганини, уни турмуш қурмаган, оқила, гўзал қизи борлигини ва унга уйланишимни" менга таклиф қилди.

Қизни кўрмоқчи бўлиб кирганимда, уй ичида кўплаб, ичида минг тилло тангали ҳамёнларни кўрдим. Уларнинг ичидан фақат биттасида тўққиз юзу етмиш олтин борлигини билдим.

Қиздан бунинг сабабини сўрадим. Бунга жавобан у:- Менинг раҳматли отам Ҳажга борганида, ичида минг дирҳами бор ҳамёнини йўқотиб қўйган, ҳамённи топиб берган кишига эса ўттиз дирҳамини берган экан. Мана шундан буён ҳамён ўттиз дирҳам кам ҳолатда турибди - деди. Мен дарҳол ҳамёнимдан ўттиз дирҳам чиқардим ва уни олган вақтимдаги каби тўлдириб қўйдим.

Қиз менга маъқул бўлиб мен унга уйландим. У билан бахтли ҳаёт кечирдик.

- Биз нима тўғри, нима нотўғри эканлигини биламиз, чунки бизга тўғри йўл кўрсатилган, аммо ҳар доим ҳам нафсимизни енгиб, Аллоҳни олдида ва виждонимиз олдида пок ҳолда қола олмаймиз. Шу сабабли мен, Аллоҳдан барчага менга кўрсатганидек, мен тутган йўл каби, тўғри йўлга бошлашини дуо қилиб сўрайман. Мен ҳаром йўлни тутиб, ҳамма дирҳамларни ўзимда қолдиришим, эгасига қайтармаслигим ҳам мумкин эди, унда мен бунақа бахтга эришмаган бўлар эдим. Тўғрилик сабабли Аллоҳ менга шунча мукофотлар берди- деб сўзини якунлади у.

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга йўлласин. Адашишдан паноҳ берсин!

Обидхон Ҳамидов тайёрлади

Манба: Azon.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳаёт чархпалак экан – ўша кишининг қизига уйландим...”