20:06 / 15.01.2020
3 224

Абдулла Арипов: Бунақанги демократик жараён Ўзбекистонда бўлмаган

Абдулла Арипов: Бунақанги демократик жараён Ўзбекистонда бўлмаган
Янги сайланган депутатлар яхши натижага эришиш учун, аввало, уларга ишониб овоз берган халқнинг хоҳиш-истаклари ва муаммоларини ўйлаб ишлаши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши янги сайланган таркибининг 13 январь, душанба куни бўлиб ўтган биринчи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Янги сайловлар — янги Ўзбекистон» ғоясини илгари суриб, шундай тадбирларни ўтказишга ўзлари бош-қош бўлдилар. Дарҳақиқат, бунақанги демократик жараён Ўзбекистонда бўлмаган. Барча ҳудудларда аҳоли кўтаринки руҳда демократик жараёнларда қатнашганига гувоҳи бўлдингиз.

Депутатлар сайлов жараёнларидан катта рақобат билан ўтди. Бундан буёғига халқимиз билдирган юксак ишончни оқлаш йўлида ҳаракат қилаётган вақтингизда уларнинг хоҳиш-истаклари, муаммоларини эсдан чиқармасдан ишласангиз, натижа яхши бўлади деб ўйлайман.

Очиғи, шунча йил давлат идораларида ишлаган бўлсам, депутатларнинг бундай фаоллигини кўрмаганман. Сўзга тайёрланганлар ҳам, тайёрланмаганлар ҳам руҳланиб гапирмоқда. Бу Тошкент шаҳри депутатлари Президентимиз бошлаган ишларни энг юқори савияда бажаришга камарбаста эканлигидан далолат. Бу ишларни амалга оширишда биз ҳам сизларни қўллаб-қувватлаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов: Бунақанги демократик жараён Ўзбекистонда бўлмаган