17:00 / 16.01.2020
5 917

Бош прокуратура: Тошкент шаҳар прокуратураси адашди

Бош прокуратура: Тошкент шаҳар прокуратураси адашди
Фото: Xabar.uz
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳар прокуратурасининг расмий каналига жойлаштирилган ва тез орада олиб ташланган видеоролик юзасидан муносабат билдирди. Бош прокуратура Kun.uz’га берган изоҳида шаҳар прокуратураси хатоликка йўл қўйганини маълум қилди.

«Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда хусусан, Instagram ва Facebook даги саҳифалар ҳамда Telegram даги каналига жойлаштирилган иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролик ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган бўлиб, расмий каналга жойлаштириш учун тайёрланган бошқа 4та материал билан биргаликда оператор хатоси билан юкланган.

Шу сабабли, Тошкент шаҳар прокуратураси зудлик билан ушбу видеороликни расмий каналдан олиб ташлаш чораларини кўрди ва фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўрайди», дейилади Тошкент шаҳар прокуратураси хабарида.

Аввалроқ шаҳар прокуратураси саҳифасида бир неча кун олдин Тошкентдаги уйида ўлдириб кетилган дизайнер Наримон Григоряннинг қонга беланиб ётган мурдаси тасвирларини эълон қилиб юборганди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирилиб, шаҳар прокуратураси матбуот хизмати кескин қораланди.

«Кун.уз» журналистига ташланган замҳоким воқеасидаги гап-сўзларидан кейин Тошкент шаҳар прокуратурасида сал ғалатироқ одамлар ишласа керак, деб хато ўйлаган эканман. «Сал ғалатироқ одамлар» деган гап — уларга берилган жуда юмшоқ, ҳатто мақтовли таъриф. Балки «одамлар» сўзини ҳам ишлатмаслик керакдир, билмадим», деган Муҳрим Аъзамхўжаев телеграм каналида.

«Матбуот хизматида пиарчилар эмас, прокурорлар ишласа, шунақа ҳолат юзага келиши табиий», дея ҳолатга баҳо берган «Меҳрибон пиарчи» канали муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: Тошкент шаҳар прокуратураси адашди