06:00 / 17.01.2020
3 130

Генерал қайноналар ва уларнинг ҳарбий келинлари синовдан ўтказилди

Генерал қайноналар ва уларнинг ҳарбий келинлари синовдан ўтказилди
Қуролли Кучлар академиясида бир гуруҳ ҳарбий қизларнинг уйда қандай келин бўлганликлари синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Қуролли Кучлар академиясида “Менинг қайнонам генерал” реалити-шоуси ўтказилган. Унда Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият олиб борувчи ҳарбий қизлар ва уларнинг қайноналари иштирок этишган.

Ўн кун давомида тасвирга олинган кўрсатувда ҳарбий қизлар уйда қандай келин эканликларини намойиш қилишган.
Биринчи ўрин “генерал қайнона” Қумри Абдураҳмонова ва унинг лейтенант келини Дилшода Раҳимжоновага насиб этган.

Ғолиб ва иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Генерал қайноналар ва уларнинг ҳарбий келинлари синовдан ўтказилди