23:25 / 17.01.2020
3 510

Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (видео)

Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (видео)
Халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил этувчи қадимий қўлёзмалар, санъат асарлари, осори атиқаларни илмий тадқиқ этиш, уларни жамлаш, келажак авлодни бебаҳо қадриятларимиз билан таништиришни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистонга оид маданий бойликларни хорижда тадқиқ этиш маркази томонидан брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда MY 5 телеканалининг "Hudud" кўрсатувида маълум қилинди.

– Ҳозирга қадар биз хориждаги Ўзбекистонга тегишли олти мингга яқин маданий бойликларни аниқладик, – деди Ўзбекистонга оид маданий бойликларни татбиқ этиш маркази директори Роиқ Баҳодиров. – Уларнинг қирқ фоизини қўлёзмалар ташкил этади. Қўлёзмаларнинг аксарият қисмини Ўзбекистонга олиб келишга муваффақ бўлдик. Тадқиқотлар натижасида Алишер Навоий тириклик даврида кўчирган қўлёзмасининг оригинал варианти Истамбул шаҳрининг Тўпқопи саройидан топилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (видео)