Фото: Instagram/@yulduzibragimovnausmonova
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Макка ҳамда Мадина муқаддас шаҳарларини зиёрат қилди. Қўшиқчининг Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан бирга намоз ўқиётгани акс этган суратлар юкланган.
Юлдуз Усмонова ушбу суратлар қачон ва қаерда олинганига ойдинлик киритмаган. Лекин манзаралар ва ташқи муҳитдан хонанданинг айни кунларда Макка ва Мадина зиёратида юргани тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, Усмонова эълон қилган видеода ўзбекистонлик аёлга зиёратлар яхши ўтиши ҳақида тилак билдирилганини томоша қилиш мумкин.
2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқ орқали ҳадисларни талқин қилиши фойдаланувчиларнинг кескин эътироз ва танқидларига сабаб бўлган, Муслумонлар идораси ушбу вазиятга муносабат билдирганди. Кейинчалик Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтган ва бу мавзуга бошқа қайтмасликка келишиб олинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди