Кўплаб жиноятларда, жумладан, қотилликда айбланган жиноий гуруҳ бошлиғи Ду Шаопин Хитойнинг марказий қисмларидан бири бўлган Хунань провинциясида қатл этилди, дея хабар берди «xabar» сайти.
Ҳукм 16 январь куни ХХР Олий халқ суди томонидан тасдиқланган ва жиноятчи қариндошлари ва яқинлари билан видолашган заҳоти Хуайхуа оралиқ халқ суди томонидан ижро этилган.
Тергов хулосаларига кўра, Ду 2001 йил декабрда провинциянинг Синьхуа-Дун автоном уезди Синьхуан шаҳрида жойлашган 1-сонли ўрта мактаб ўйин майдонини қуриш учун шартномани қўлга киритади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун сохтакор Ло Гуанчжунни ёллайди.
Қурилиш вақтида Ду қурилиш жараёнини кузатиб юрган мактаб ходимларидан бири Дэн Шипиндан норози бўлади. 2003 йил 22 январда Ло билан бирга уни ўлдиришади ва мактаб майдонига кўмиб ташлашади.
2008 йилдан бери Ду бошчилигидаги ўн уч кишидан иборат жиноий гуруҳ катта фоиз эвазига берган қарзларини зўравонлик йўли билан ундирган, фуқароларни ноқонуний озодликдан маҳрум қилган ва бошқа жиноятларни амалга оширган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди