Амир Муҳаммад Абдулраҳмон ал-Мавлий ас-Салбий ИШИД террорчилик ташкилотининг янги етакчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда иккита разведка хизмати вакилларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Ас-Салбий ИШИДнинг собиқ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлганидан бир неча соат ўтиб, раҳбарликни қўлга олган. Ал-Бағдодийнинг ўрнини Абу Иброҳим ал-Хошимий ал-Қурайший эгаллаши керак эди, бироқ террорчилик ташкилотида уни тан олишмаган.
Ал-Салбий Ироқда туғилган бўлиб, миллати араб эмас. Шунингдек, у Ҳожи Абдулла ва Абдулла Қардош номи билан ҳам танилган. Ал-Салбий Мосул университетида шариат қонунлари бўйича илмий даража олган. 2004 йилда у Америка қўшинлари томонидан қўлган олиниб, Ироқ жанубидаги қамоқхонага жойлаштирилган. Ал-Салбий айнан ўша ерда Бағдодий билан танишиб қолган. Айрим маълумотларга кўра унинг ўғли бор.
Ал-Бағдодий ўлдирилишидан олдинроқ АҚШ Давлат департаменти Салбий ва ташкилотнинг яна икки нафар раҳбари боши учун 5 миллион доллар ваъда қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД етакчиси ал-Бағдодий йўқ қилинганини АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрь куни эълон қилганди. 31 октябрь буни террорчилик гуруҳи аъзолари ушбу хабарни тасдиқлаган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонга қарши Индонезиянинг асосий ҳужумчиларидан бири майдонга туша олмайди
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Диний қўмита: Турли визалар билан Ҳаж амалларини бажаришнинг имкони йўқ
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди