date
views 3 356

2020 йилда нодавлат ОТМлар сони 10тага етказилади

2020 йилда нодавлат ОТМлар сони 10тага етказилади
Фото: Shutterstock
2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб масалалар ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича режалаштирилган ишларнинг «йўл харитаси» тасдиқланди.

Унга кўра, давлат-хусусий шерикчилик асосида олий таълим муассасалари ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Бунинг учун олий таълимнинг таълим дастурлари асосида фаолият юритадиган нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш режаланган.

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси, МТРК ва АОКА олдига 2020 йил 1 июнгача Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ҳамда хорижий ОТМлар филиаллари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилган.

МТРК ва АОКА нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш шартлари тўғрисида ОАВда тарғибот ишларини олиб боради.
2019 йилда нодавлат ОТМлар (шу жумладан, ДХШ асосида) сони 5та бўлган бўлса, 2020 йилда уларнинг сонини 10тага етказиш вазифаси қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йилда нодавлат ОТМлар сони 10тага етказилади