06:00 / 24.01.2020
2 839

Ўзбекистондаги банкоматлардан 2019 йилда қанча пул ечиб олингани маълум қилинди

Ўзбекистондаги банкоматлардан 2019 йилда қанча пул ечиб олингани маълум қилинди
Марказий банк хабарига кўра, 2019 йилда банк карталарига келиб тушган 112,7 триллион сўмлик маблағларнинг нақдлаштирилган қисми 36,6 триллион сўм ёки 32,4 фоизни ташкил этиб, 2017 (6,1 фоиз) ва 2018 йилга (17,4 фоиз) нисбатан сезиларли даражада ошди.

Қайд этилишича, 2019 йилда банк карталаридан ечиб олинаётган нақд пулларнинг 68,6 фоизи банкоматлар ҳиссасига тўғри келди. Яъни, банк карталаридан ечиб олинган жами нақд пуд миқдори 36 триллион 553 миллиард сўмни ташкил қилган бўлса, шундан 25 триллион 81 миллиард сўм банкоматлардан нақдлаштирилган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 3,1 фоиз, 2018 йилда 40,0 фоизга тўғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги банкоматлардан 2019 йилда қанча пул ечиб олингани маълум қилинди