12:51 / 24.01.2020
2 882

Президент пропискани ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди

Президент пропискани ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди
Президент парламентга мурожаатномасида ҳукуматга прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди.

«Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида жуда катта тафовут мавжуд. Бу тизимни фуқароларимизнинг оёғига кишан қилганмиз. Фуқароларимиз қаерда яшаса ҳам, ишласа ҳам ўша ерда пропискадан ўта олиши керак. Шунинг учун ҳам ҳукумат прописка масаласини ижобий ҳал қиладиган тизим ишлаб чиқиши лозим.

Парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелига қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқиши зарур.
Фуқароларимиз бемалол Ўзбекистоннинг исталган жойида пропискадан ўтишини қонуний таъминлашимиз керак.

Юрагимдаги бир ниятимни айтаман: ватанимиз ичида ҳар бир инсон кичик ватанига эга бўлса, халқимиз биздан рози бўлади
», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент пропискани ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди