Ўз вақтида (Каримов тирик пайтларда) прописка ҳақида энг кўп ёзганлардан бири эдим. Ҳатто Ўзбекистонда ҳақиқий демократия бўлса прописка тўғрисидаги қонунни қабул қилган депутатларни ёппасига судга бераман, дегандим ҳам.
Ўзимни бу адолатсиз тизимдан азият чекканлардан деб ҳисоблардим. Чунки прописка сабабли ишдан — «Маърифат» газетасидан ҳайдалганман. Ижарада турган уйда кечалари зал чироғини ёқмасдик, эшик тақиллатилса очмасдик. Кўчада бемалол юра олмасдик...
Пропискага қўйиш деярли имконсиз, ҳатто бутунлай тўхтатилган вақтлар эди. Бир куни эшик тақиллади, табиийки ё маҳалладан ёки «учаскавой» келгандир, деб эшикни очмай ўтиравердик ичкари хонада.
Бир вақт эшик ортидан дрел овози эшитилди. Мен перфораторда эшикни бузишаяпти, деб ўйлаб ваҳима билан эшикка югурдим. Эшикни важоҳат билан очиб қарасам... Юқори қаватда турадиган ўқувчим подъездга чироқ ўрнатаётган экан.
Мендан дрел симини уйингизга улаб ишлатсам бўладими, деб сўрамоқчи бўлиб эшикни тақиллатган экан. Эшик очилмагач тепадан сим тушириб ишлаётган экан. Ҳар сафар прописка ҳақида гапиришганида шу воқеани эслайман.
Санжар Саид
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди