Агар сенда намоз ўқимайдиган дўст бўлса, ибодатларни адо қилмаса, аммо у бошқаларга азият бермаса, мурувватли бўлса, виждонли бўлса, гўзал хулқли бўлса, содиқ бўлса, ишончли бўлса, алдамаса, хиёнат қилмаса, қаҳрамон бўлишни суйса, демак ундан яхшиликни умид қилсанг бўлади.
Сен унга ёрдам бер. Унга яхшиликлар тақдим қил. Инша Аллоҳ Аллоҳ уни тўғри йўлга бошлаб келажакда у мусулмонларга қувват бўлар эҳтимол...
Зеро ундаги мавжуд хулқлар инсонни фақат иймонга бошлайдиган хулқлардир.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам жоҳилият даврида яхши инсон бўлган бир кишининг исломга кирганини кўриб шундай деган эдилар: "Сен олдин қилган яхшиликларинг учун мусулмон бўлдинг". Муслим ривояти.
Агар ростгўй, ишончли, мурувватли ва маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган кишини кўрсангиз-у унинг исломида, ибодатида нуқсон бўлса, ундан яхшиликни умид қилиб, Аллоҳ томон чақираверинг. Чунки у мусулмон бўлса бу хулқларини барчасини мусулмонлар хизматида ишлатади.
Олий мартабалар олдингиларга эмас, содиқларгадир!
Муҳаммад Ротиб НОБУЛСИЙ.
Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ саҳифасидан.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ саҳифасидан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?