19:25 / 26.01.2020
5 126

Деновда опа-сингилларнинг ўғиллари пичоқлаб ўлдирилди

Деновда опа-сингилларнинг ўғиллари пичоқлаб ўлдирилди
2019 йил 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси Денов тумани тиббиёт бирлашмаси биносида икки йигит – опа-сингилнинг болалари пичоқланиш оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълумотларга кўра, воқеа стадионда бир йигитни икки йигит дўппослаши билан бошланган. Кейин «иш»га ошна-оғайниларнинг ҳам аралашиши ва ниҳоят «масала» жиддий тус олиб, калтакланган йигитнинг тиббий кўрикдан ўтишигача бориб етган.

Қотиллик эса айнан шифохонада – пичоқлар билан қуролланган ака-укалар томонидан содир этилган.
2019 йил 7 декабрь куни соат 23:30 лар чамасида Денов тумани, «Нуристон» маҳалласида яшовчи М.А. Денов тумани, «Лочин» маҳалласида жойлашган футбол ўйингоҳида ўзига таниш бўлган Мирзоҳид Тошмуродов билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

М.Тошмуродов шериклари Анвар Мўминов, Сирожиддин Тошмуродов, Абдуманноф Ўролов, Шокир Эшқуватов ва Шерхон Ҳолиқовлар билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмасига шифокор кўригидан ўтиш мақсадида борганида, уларнинг ортидан М.А. отаси М.Т., акалари М.А. ва М.А. билан биргаликда борган.

Соат 01:20 ларда тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ота ва унинг ўғиллари Мирзоҳид Тошмуродовнинг шериклари Шокир Эшқуватов ва Абдуманноф Ўролов билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида М.А. ёнида бўлган пичоқни дастлаб Ш.Эшқуватовнинг кўкрак қафасига, кейин А.Ўроловнинг ҳам кўкрак қафасига қасддан санчган. Етказилган оғир тан жароҳати натижасида Ш.Эшқуватов ва А.Ўроловлар воқеа жойида вафот этишган.

Ҳолат юзасидан 2019 йил 8 декабрда Денов туман прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан 222102/2019-38-сонли жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши 2019 йил 9 декабрь куни вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими иш юритувига олиниб, гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 97-моддаси(қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деновда опа-сингилларнинг ўғиллари пичоқлаб ўлдирилди