14:15 / 29.01.2020
4 701

Иссиқхона ишламаса файзи йўқолади

Иссиқхона ишламаса файзи йўқолади
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш ва фош этишга қаратилган тезкор тадбир жараёнида Пастдарғом тумани “Чортут” маҳалласида 8,6 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган фуқаро С.Хожиматов “Туркман” маҳалласи ҳудудига ўтувчи 133 диаметрли ўрта босимли газ қувурига пинҳона равишда (ер остидаги қазилма орқали) ноқонуний уланиб ва иссиқхонага қувур ўтказиб фойдаланиб келган.

Терговга қадар текшириш давомида, дастлабки маълумотларга кўра, тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида давлат манфаатларига қарийб 174 млн. 878 минг сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан фуқаро С.Хожиматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўзганинг мол-мулкини жуда кўп миқдорда талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши туман прокуратурасига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иссиқхона ишламаса файзи йўқолади