15:15 / 29.01.2020
4 384

Абдулла Арипов коронавирус масаласида мажлис ўтказди

Абдулла Арипов коронавирус масаласида мажлис ўтказди
Бош вазир Абдулла Арипов Хитойда тарқалаётган янги турдаги коронавирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш масаласида 28 январь куни йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Ўзбекистонда ҳали биттаям ҳолат бўлмаган. Кеча Бош вазир томонидан комиссия йиғилиши ўтказилди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди», – деди Юсупалиев 29 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Унинг айтишича, ҳозирча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус қаердан келиб чиққани ҳақида аниқ хулосага келмаган.

«Битта нарсани билишимиз керак: коронавирус – ҳаво томчи йўли билан юқадиган инфекция. Аксирганда, йўталганда бир-бирига ўтувчи, одамдан одамга ўтиши мумкин бўлган инфекция. Грипп билан таққосласак, гриппга ўхшаган ҳаво томчи инфекцияси. Алоҳида таъкидлашим керак, гриппда ўлим ҳолатлари 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу ерда ҳам [коронавирусда] ўлим ҳолатлари умумий касалланганларга нисбатан 2-4 фоизни ташкил қилади.

Бу инфекция билан курашишимиз мумкин. Биринчи навбатда гигиена талаблари, қоидаларини билишимиз ва риоя этишимиз керак. Бу дегани, шамоллаган одам ниқоб тақиши ёки уни алоҳидалаш керак. Тегишли дориларни бериб, симтоматик даволанади. Бу даволанадиган касаллик
», деди вазир ўринбосари.

Баҳодир Юсупалиев аҳолини ваҳимага тушмасликка чақириб, вирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун етарли чоралар кўрилганини билдирди.

«Чегарадаги санитар-карантин пунктларининг фаолияти назоратга олинган. Ҳар бир пунктга инфекционист бириктирилган. Тегишли тепловизор билан кириб келаётганларнинг тана ҳарорати кўтарилган-кўтарилмаганини биламиз. Шундан келиб чиқиб, биринчи тадбирларни амалга оширишимиз мумкин бўлади.

Кейинги масала, ҳар битта тиббиёт муассасасида захира ўринлар, дори-дармонлар тайёрлаб қўйилган
», – деди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов коронавирус масаласида мажлис ўтказди