
Фарғонада калтакланган ҳамшира суратини кўрмаган одам қолмади, ҳисоби. УТТ шифокорига чойнак улоқтирган, уни тинчлантирмоқчи бўлган ҳамширани эса қонига бўяган зўравонлар — она-бола аёллар экани эса кишининг баттар ваҳмини келтиради.
Дўхтирларга қўл кўтарадиган одамлар, айтинг, сизлар кимсизлар? Шифоталаб одамнинг даволовчи одамни калтаклаши қайси соғлом ақлга тўғри келади?!
Афсуски, бу ягона ҳолат эмас. Кунда-кунора қайсидир дўхтир калтак еганининг ё видеоси, ё сурати чиқади интернетда. Чиқмагани, бости-бости қилингани қанча?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ходимларини ҳимоя қилолмас экан, тушундик. Ҳеч бўлмаса, ҳимоя қила оладиганларга топширсин ёки ёрдам сўрасин. Шифокорни урганларни қамайдиган қонунни тезроқ қабул қилишсин унда масалан.
Дўхтирни урган одамлар халқнинг кўз ўнгида жазолансин токи бошқаларга ўрнак бўлсин. Акс ҳолда шундоқ ҳам арзимаган ойлик оладиган дўхтирлар камига, одамлардан калтак ҳам еб юришда давом этаверишади.
Вазиятдан келиб чиқиб, ИИВ ва Миллий гвардия раҳбариятидан илтимос қиламиз — шифокорларни ҳимоя қилинг!
Ёмоннинг кучи япалоққа етади доим. Аҳмоқларнинг кучи эса дўхтирга.
Манба: t.me/qoshni_mahalla «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар