14:38 / 31.01.2020
2 679

Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди

Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди
Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Улуғбек Қосимхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни тегишли қарорни имзолади, дея хабар берди «Gazeta.uz».

Улуғбек Қосимхўжаев (1978 йилда туғилган) 1997−2000 йилларда «Умид» Президент жамғармаси йўналиши бўйича Пейс университетида (АҚШ) Бизнесни бошқариш мутахассислиги бўйича бакалавр таҳсилини олган.

Ўзбекистонга қайтгач, 2000−2002 йилларда Андижон вилояти ҳокимлигида ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси, сўнгра 2002−2005 йилларда мутахассис, кейинчалик Вазирлар Маҳкамасида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.

2005−2007 йилларда Барри университетида (АҚШ) магистратурада Молия мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
2007−2013 йилларда у Барри ва Тандерберд (АҚШ) университетларида дарс берган.

2008−2013 йилларда Америкада меҳмонхоналар компанияси директори бўлган. 2013−2014 йилларда эса кўчмас мулк инвестиция компаниясида директор бўлиб ишлаган. 2014 йилда у АҚШда ўз инвестиция компаниясини ташкил қилди.

2018 йилнинг ёзида Улуғбек Қосимхўжаев Ўзбекистонга Туризм бўйича давлат қўмитасида масъул лавозимга таклиф қилинди ва у мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди