10:23 / 01.02.2020
2 580

Хусусий бандлик агентликлари фирибгарлик масканими?

Хусусий бандлик агентликлари фирибгарлик масканими?
Хусусий бандлик агентликларидан панд еб қолаётганлар сони кам эмас. Кейинги ойларда шунақа агентликлардан қанчасида жиноятлар аниқланмади, дейсиз. Мана, улар қаторига яна биттаси қўшилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан (ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда) ўтказилган тезкор тадбирда «O. xususiy bandlik agentligi» МЧЖ ходимларининг кирдикорлари аниқланди. Яъни, мазкур субъект масъуллари икки нафар фуқарони алдаб, уларнинг беш нафар қариндошини «муаммосиз Жанубий Кореяга ишга юбориш»ларини айтади. Бунинг учун эса «ишга кетаётганлар»нинг ҳар бири 7 000 АҚШ долларидан (жами 35 000 АҚШ) нақд санаса, кифоя экан.

«Ҳожатбарор»ларнинг таклифи шубҳали эдики, дарҳол тегишли органга мурожаат этдилар. Хусусий бандлик агентлиги ходимлари 17500 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, тегишли суриштирув ўтказилганда, шубҳалар асоссиз эмаслиги ойдинлашди.

Эътиборлиси, юқоридаги беш нафар фуқарони аввалроқ «A.visa» МЧЖ раҳбари Ш.А. ҳам «Корея Республикасига ишга юбормоқчи бўлиб», бўнак сифатида 2500 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган экан.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хусусий бандлик агентликлари фирибгарлик масканими?