06:30 / 02.02.2020
4 514

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Полковник Каримов Жамшид Абдуҳакимович Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Каримов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.

Полковник Юнусметов Равшан Азадбекович Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Юнусметов Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Забиров Руслан Борисович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Забиров Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, ахборот-таҳлил бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Полковник Мусаев Улуғбек Исматович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У.Мусаев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 17-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Сайдазимов Музаффар Махаматгазиевич Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Сайдазимов Тошкент шаҳар, Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди