
Психотроп дори воситаларини юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан фош этилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Б. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасидан жами 100 дона “Бакласан” номли психотроп дори воситалари ҳамда ҳар бир таблетка таркибида 20 мг.дан “Фенобарбитал” номли психотроп моддаси бўлган 120 дона “Андипал” номли дори воситасини ноқонуний равишда мамлакатимизга олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар