Китоб туманидаги “Шут” қишлоғи аҳолиси кучли қор ёғиб йўллар ёпилиб қолганлиги сабабли қамалда қолди. “Nasafnews” нашрига юборилган мурожаатда аҳоли шу кунларда катта қийинчиликларга дучор бўлаётгани ёзилади.
Маълум бўлишича, Ҳазрат Султон тоғларининг чўққисида жойлашган қишлоқда 50 хўжалик истиқомат қилади. Қишлоқ туман марказидан 105 км. узоқликда.
Фото: Nasafnews
– 8 йил қоғозбозлик билан ҳеч нимага эришмадик.Шунча баландликдан қичқирсак-да додимиз ҳеч кимга етмади. Интернетни ўргандим.Токи дардимни халқ овози билан ҳукумат вакилларига етказсам. Йулларимизни бир метрдан кўп қалинликда қор ёпиб, машиналар ҳаракатланишининг имкони қолмайди. Биз учун 7.5 километр бўлган дара орқали йўлни очиб бериш наҳотки ҳукумат олдида муаммо бўлса.
Ҳаттоки, бир маротаба бўлса ҳам туман ФВ мутасаддилари вазиятни бориб ўрганишмади. Президент порталига бориб қилган мурожаатимизга ҳам вилоят ва Китоб туман ҳокимликлари бир парча жавоб хати билан қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдиришди.
Фото: Nasafnews
Энг ачинарлиси шуки, воқеликни кўрмасдан, ўрганмай, билмай туриб, қишлоқ аҳли билан бу масалада ўз жойига бориб суҳбатлашдик, дея ёлғондан баёнот беришларига нима дейсиз, дейилади юборилган мурожаатда.
“Nasafnews” вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Китоб туман ҳокимлиги билан боғланди. Ҳокимлик ахборот хизмати берган маълумотга кўра, бу муаммо ҳозирда ўрганилмоқда.
Фото: Nasafnews
Айтилишича, аҳолига йўл қуриб бериш учун 13 миллиард сўм атрофида маблағ керак, маҳаллий бюджетдан бунча маблағ ажратишнинг имкони йўқ. Шу боис муаммони ечишнинг бошқа чоралари усида бош қотирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди