date
views 4 232

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар харидидан сақланинг!

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар харидидан сақланинг!
Мамлакатимизда аҳоли соғлигини сақлаш борасида улкан ишлар олиб борилаётган бир пайтда кўр кўрона соғлиқ учун мутлақо зарарли бўлган озиқ овқат махсулотларини очиқ бозорда сотиб келаётган кимсалар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас.

2019 йилнинг 25 декабр санасида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Жўраев томонидан Охангарон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган мурожаатга асосланиб, мазкур жамият ходимлари томонидан кузатув-таҳлил ишлари олиб борилди.

Мурожаатда айтилишича, истеъмолчи Б.Жўраев Оҳангарон шаҳар деҳқон бозорида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Б.Турғуновга тегишли дўкондан болажонлар учун янги йил совғасини харид қилган. Бежирим қадоқланган пакетчалар очиб кўрилганда ичидаги ширинлик маҳсулотлари муддати аллақачон ўтиб кетганлиги ҳаммани таажжубга солди.

Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчи тезда тегишли давлат органларига мурожаат қилган. Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда Оҳангарон шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан ушбу маҳсулот инсон соғлиги учун қай даражада зарарли эканлигини аниқлаш учун махсус экспертиза қилинганида, тадбиркор Б.Турғунов томонидан шу кунгача сотиб келинаётган янги йил совғалари истеъмолга мутлақо яроқсиз ва соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланган. Ушбу маҳсулотлар тегишли идораларнинг 1-сонли қарорига асосан қонун доирасида йўқ қилиган.

Тадбиркор Б. Жўраевдан истеъмолчи Т.Бахтиёровга етказилган моддий зарар Оҳангарон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан қонун доирасида ундирилиб берилди.

Ҳурматли истеъмолчи унутманг! Харид қилаётган ҳар бир маҳсулотингиз тўғрисида маълумот олиш ва уни ўрганиш сизнинг қонуний ҳуқуқингиз ҳисобланади.

Муҳиддин Суярқулов
Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Тошкент вилояти
бирлашмаси Матбуот ва ахборот сектор раҳбари
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар харидидан сақланинг!