22:15 / 06.02.2020
3 913

ХМТ: 38 фоиз пахта теримчилари терим вақтида бир йиллик даромадини ишлаб топган

ХМТ: 38 фоиз пахта теримчилари терим вақтида бир йиллик даромадини ишлаб топган
2019 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишда иштирок этган теримчиларнинг 38 фоизи мавсум давомида бир йиллик даромадларини ишлаб топишган. Ҳар бир теримчи ўртача 23 кун мобайнида пахта теримига чиққан, бир ойлик даромад ўрта ҳисобда 2,2 млн сўмни ташкил этган.

Халқаро Меҳнат ташкилоти 2019 йилги пахта терими билан боғлиқ ҳисоботини эълон қилди. Унда таъкидланишича, ташкилот кузатувчилари 1 кг терилган пахта учун тўланадиган ҳақ 2018 йилга нисбатан ошганлигини тасдиқлашган. Ҳисоботда қайд этилишича, пахта терувчилар ўз маошларини ўз вақтида ва тўлиғича олишган. Ҳар бир теримчи бир мавсумда ўртача 23 кун пахта терган ва 2,2 млн сўм даромад қилган. Шу билан бирга, теримчиларнинг 38 фоизи бу маош уларнинг йиллик даромадларининг 100 фоизини ташкил этишини билдирган.

Ташкилот ҳисоботига кўра, теримчиларнинг аксарияти 2018 йилдан буён иш шароитлари яхшиланганини таъкидлашган. 3 фоиз респондент шароит 2018 йилга нисбатан ёмонроқ, деган фикрда собит қолган. Бу транспорт, озиқ-овқат, ичимлик суви таъминоти, санитар-гигиена ва бошқа шароитларга тааллуқлидир.

Ҳисоботда теримчиларнинг ёши ва жинси юзасидан маълумотлар ҳам жой олган. Унда ёзилишича, теримчиларнинг 59,3 фоизи аёллар ва 40,7 фоизи эркаклар бўлган. Теримчиларнинг 75,5 фоизи қишлоқ ҳудудлардан; 24,5 фоизи шаҳарлардан келишган. 44,7 фоизи бошқа вояга етган оила аъзолари билан пахта теришга чиққан.

Талабалар, ўқитувчилар, ҳамширалар ва шифокорларни ёллашга тақиқ маҳаллий даражада тизимли равишда жорий этилиб, ижро этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХМТ: 38 фоиз пахта теримчилари терим вақтида бир йиллик даромадини ишлаб топган