date

Чустда ҳам шифокор калтакланди

Чустда ҳам шифокор калтакланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 2020 йил 6 февраль куни соат 10:30 ларда, 22 ёшли А.К, Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлинкада бўлим мудири 59 ёшли Х.Л. билан гап тортишиб, унинг юзига уриб, юзи ва бурнига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Чустда ҳам шифокор калтакланди