
Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров Халқаро пресс-клубнинг фуқаролар ва тадбиркорларнинг турар жой ҳамда бошқа кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланган сессиясида қатнашди.
Холмўмин Ёдгоров: “Келгусида бутун Ўзбекистон фуқароларининг Республика бўйлаб хоҳлаган жойидан уй-жой олиш ҳуқуқи таъминланади”, деб айтди. Аммо бу масала қачондан ва қандай амалга оширилишига изоҳ келтирилмади.
Ҳозир амалда бўлган қоидаларга биноан, Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳридан уй сотиб олмоқчи бўлса, фақат янги қурилган уйдан сотиб олиши мумкин. Лекин Тошкент пропискаси бўлмаган фуқаро пойтахтдаги иккиламчи бозордан уй сотиб ололмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар