19:05 / 10.02.2020
3 126

Бош прокуратура: Ҳокимнинг матбуот котиби «нома»лари ўрганилмоқда

Бош прокуратура: Ҳокимнинг матбуот котиби «нома»лари ўрганилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси (скриншот) тарқалганидан хабарингиз бор. Уларда айниқса блогер Отабек Нуритдиновнинг 15 суткага «кесилиши»га оид шубҳаларга асос бўлувчи гаплар борлиги жамоатчиликнинг қизиқишини чандон орттираётгани ҳам рост.

Ҳолат нозик ва жиддийлиги эътиборидан прокуратура дарҳол ҳолатни ўрганишга тушди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳокимнинг матбуот котибига тегишли экани айтилаётган «нома»лар Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Бу орада Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра:«Фейсбук» ижтимоий тармоғида «Ёшлар олами» аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик ҳужумига учраган бўлиб, М.Ботиров 2020 йилнинг 8 февраль куни ушбу ҳолатлардан хабар топган ва шу куннинг ўзидаёқ вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан скриншотдаги ёзишмалар ким томонидан олиб борилганлигига аниқлик киритилмоқда.

Ушбу хабарлар тафсилоти бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади».

Албатта, вазиятга жиддий ўрганиш орқалигина ойдинлик киритилиши мумкин. Бироқ ҳозирданоқ катта-катта молия муассалари ёки машҳурдан машҳур инсонларнинг тармоқдаги аккаунтини «нишонга оладиган» хакерлар бир вилоятнинг сирлигина матбуот котибига ҳужум қилгани ҳозирданоқ шубҳа уйғотаётир.

Хўп, ўрганиш натижаларини кутамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: Ҳокимнинг матбуот котиби «нома»лари ўрганилмоқда