
Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан энергия ресурсларига ўзбошимчалик билан уланиб, техник носоз ҳамда ҳисобга олинмаган ҳисоблагичлардан фойдаланаётган хўжалик субъекларни аниқлаш бўйича мунтазам тезор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирлар самараси ўлароқ, Шовот тумани, “Шовотқалъа” қишлоғида яшовчи Р.Жуманиязов, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган жамиятга қарашли омборхонада табиий газдан фойдаланиш учун газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, дастурда ҳисобга олинмаган газ ҳисоблагич орқали фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ҳамда ушбу ҳолат тегишли тартибда хужжатлаштирилган.
Бўлим ходимлари томонидан ушбу холат бўйича суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, 5,7 млн. сўмлик зарар суммаси тўлиқ ундириб олиниши ҳамда тадбиркорлик субъектининг истеъмолчи сифатида тегишли тартибда рўйҳатга қўйилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар