13:20 / 11.02.2020
3 621

«Ўзархив» ва ДХХ ҳамкорлигида махфий архив ҳужжатларининг айримлари ошкор қилинади

«Ўзархив» ва ДХХ ҳамкорлигида махфий архив ҳужжатларининг айримлари ошкор қилинади
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Давлат архивларида сақланаётган 1917 йилгача бўлган тарихий давр архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича тайёргарлик кўрилмоқда. Бу борада давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Мазкур жараёнда тарихчи ва ҳуқуқшунослардан иборат экспертлар гуруҳи тузилиб, ҳар бир ҳужжат атрофлича ўрганилади ва сиёсий мақомга эга бўлмаганлари очиқланади. Ушбу дастурга II жаҳон уруши йиллари (1939—1945 йиллар) ҳам киритилган. Бу ҳақда 10 февраль куни АОКАда «Ўзархив» агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Шу кунларда агентлик томонидан фуқароларга давлат пенсияларини тайинлашда иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда. Шунингдек, давлат архивларига ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни юбориш ва уларнинг жавобларини олиш билан эндиликда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлинмалари шуғулланади. Фуқароларга давлат архивларидан маълумотнома олиб келиш талабини қўйиш бекор қилиниши кўзда тутилмоқда. Натижада, аҳолининг кўп вақт сарфлаб, сарсон бўлишига чек қўйилади ва қатор қулайликлар яратилади», – деди «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов.

Тадбирда қайд этилишича, агентлик Россия, Қозоғистон, Миср, Украина, Корея, БАА, Туркия ва Венгрия билан архив иши соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолаган. Бундан ташқари, АҚШнинг Холокост Мемориал кенгаши ва унинг музейи билан доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. 2019 йилда Ўзбекистон Миллий архиви ўқув залида 16 нафар хорижлик тадқиқотчига хизмат кўрсатилган. 22 нафар соҳа ходими хорижда ташкил қилинган конференция ва семинарларда қатнашган. Туркиядан Ўзбекистон тарихига оид ҳужжатларнинг 100 дан зиёд нусхалари олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзархив» ва ДХХ ҳамкорлигида махфий архив ҳужжатларининг айримлари ошкор қилинади