
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти тоомнидан 2018 йил 25 январда тасдиқланиб кучга кирган.
Маъмурий ишлар бўйича судьялар одил судловни Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК асосида амалга ошириб келмоқда.
Юқоридаги кодекснинг 2 боби эса айнан судьянинг суд ишларини юритиш принципига бағишланган. Судья биринчи навбатда “қонун ва суд олдида тенглик принципи”га амал қилиши лозим яъни маъмурий ишлар бўйича одил судлов фуқароларнинг ким бўлиши у қандай мақомга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, келиб чиқишидан қаътий назар суд ва қонун олдида тенг бўлиши лозим.
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўллаган мурожаат ва маърузаларида таъкидланаётган принцип бу “судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсунишидир”. Судья одил судловни амалга оширишда мустақилдир ва фақат қонунга бўйсунади.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларнинг иш олиб бориш принципларидан яна бири эса суд муҳокамасининг ошкоралигидир.
Судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади. Давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ мажлисда видеоконференцияалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио ва видеоёзуви эса амлга оширилмайди. Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолатларда ошкора ўқиб эшиттирилади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташклотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатини бажармаслик қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлди.
Қува туман маъмурий
судининг раиси
А.Жумаев
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! судининг раиси
А.Жумаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар