20:00 / 11.02.2020
3 237

Сенатга янги ваколат берилади

Сенатга янги ваколат берилади
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:
- сенаторларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қаторига киритиш;
- Сенатга келиб тушган қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишнинг аниқ механизмини белгилаш;
- Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;
- Сенат томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳисоботини мунтазам муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
- парламент ва сенатор сўрови юборилган мансабдор шахснинг ўзи томонидан сўровга жавоб бериш тартибини белгилаш;
- сўровларни ҳудудлар манфаатидан келиб чиқиб шакллантириш, унинг натижасига оид ахборотни қўмита ва ялпи мажлисларда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш;
- Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш;
- Сенатнинг ҳар бир қўмитаси ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши амалиётини кенг йўлга қўйиш;
- Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан мониторинг олиб бориш;
- Сенат томонидан ёшлар ва таълим масалалари бўйича тегишли чораларни белгилаш назарда тутилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенатга янги ваколат берилади