6 005
Йўлнинг ўртасида рақсга тушган йигит: "Мақсад одамларнинг кайфиятини кўтариш эди" (видео)
Ўтган ҳафтада содир бўлган воқеа бутун жамоатчилик эътиборини ўзига тортган эди. Яъни пойтахтимизнинг Чилонзор метроси яқинидаги чорраҳада бир йигит йўлнинг ўртасига чиқиб олиб рақсга тушган эди. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида сўз юритилди.
Ушбу рақс бир қарашда машҳур актёр Жан-Клод Ван Дамм суратга тушган фильмни ёдга солиб юборади. Рақс тушган йигит Ван Даммга тақлид қилган кўринади. Актёрга мухлислик қилиш яхши, аммо фильмдаги хатти-ҳаракатларни серқатнов йўлда, автомашиналарга халал берган ҳолда амалга ошириши тўғримикан?
Шунингдек, ушбу йигит ўзининг ҳаётини ҳам хавф-хатарга қўйган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди ва қоидабузар йигит ва унинг ўртоқлари ушланиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилди. Улар тўрт киши бўлган. Хўш, йигитлар бу томошани нима мақсадда ташкил этишган эди?
Фарҳод Маннонов бу ҳақда шундай дейди: - Мен ўртоқларим билан бўш вақтимиздан унумли фойдаланиш учун ушбу видеони суратга олган эдик. Мақсад ичиб-чекиш ёки бошқа нарса эмас, балки одамларнинг кайфиятини кўтариш эди. Россиядаги ўртоқларим билан биргаликда челленж-баттл кетаётгани учун шу видеони суратга олгандик. Бизнинг бу хатти-ҳаракатимизни ёш болалар такрорламаслигини тавсия қилган бўлардик.
Инстаграм тармоғида кўплаб обуначиларга эга бўлган ушбу блогер йигит мазкур видеонинг бунчалик муҳокамаларга сабаб бўлишини ўйлаганмикан? 23 ёшли Фарҳод Манноновга нисбатан бу қилмиши учун Ўз.Р. МжТКнинг 183-моддаси, яъни майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик бўйича Маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, жарима жазоси тайинланди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда