15:40 / 12.02.2020
3 242

Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиши натижасида 2 киши қурбон бўлди

Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиши натижасида 2 киши қурбон бўлди
2020 йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 07:30 ларда, ҳайдовчи 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида “Хоразм-Бухоро” А-380 автомобил йўли бўйлаб Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилар 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А.лар ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиши натижасида 2 киши қурбон бўлди