Жорий йил 5 февраль куни Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба йигит вафот этди. «Дарё» хабарига кўра, марҳум М.А. 2019 йилнинг кузидан буён Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида ўқишда бўлган. Жорий йил 31 январь куни Хитойдан тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқлиги учун Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган.
Марҳумнинг вафоти сабаблари ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилингани боис, «Дарё» мухбири мазкур ҳолатга ойдинлик киритишга уринган.
Қўқон шаҳар давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази томонидан берилган расмий изоҳда Хитойдан қайтган талаба вафоти тасдиқланиб, фуқаро ўлими дастлабки суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, ис газидан заҳарланиш оқибати келиб чиққанлиги, Хитойда тарқалган коронавирус хасталиги билан боғлиқлик аломатлар аниқланмагани таъкидланади.
Маълум бўлишича, жорий йил 5 февраль куни Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи 2000 йилда туғилган М.А. ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча соат давомида қайтиб чиқмаган. Шундан сўнг унинг яқинлари ҳаммом эшигини бузиб киришганида йигит жонсиз ҳолатда ётганига гувоҳ бўлишган.
Гарчи фуқаро ҳаммомдаёқ ҳаётдан кўз юмган бўлса-да, яқинлари уни Қўқон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган. Қабул диагностика бўлимида реаниматологлар томонидан жасад зудлик билан кўрилганда, биологик ўлим аллақачон содир бўлганлиги тасдиқланган. Бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берилган ва жасад суд тиббий экспертизадан ўтказиш учун Қўқон шаҳар суд тиббий экспертизасига юборилган.
Мурда дастлабки суд тиббий текширувидан ўтказилганида унда ис газидан заҳарланишга хос бўлган махсус специфик белгилар аниқланган.
Қайд этилишича, М.А. тил ўрганиш мақсадида 2019 йил 15 ноябрда Хитойга бориб, жорий йил 31 январь куни Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган. У юртимизга қайтиб келган куниёқ Ўзбекистон туманидаги 71-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган ва икки ҳафталик назоратга олинган бўлиб, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаган. Буни марҳумнинг амбулатор картасидаги маълумотлар ҳамда яқинлари билан ўтказилган суҳбат ҳам тасдиқлади.
М.А. Хитойдан келганлиги сабабли эпидемиологик кўрсатмага асосан олинган таҳлил намуналари Фарғона вилояти СЭОМ вирусология лабораториясида текширилиб, унда грипп ёки коронавирус аломатлари топилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди