21:17 / 13.02.2020
2 711

Silk Road визаси йил охирига қадар йўлга қўйилиши кутилмоқда

Silk Road визаси йил охирига қадар йўлга қўйилиши кутилмоқда
Хорижий сайёҳларда Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий виза жорий этишни кўзда тутувчи Silk Road лойиҳаси 2020 йилнинг охиригача ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 12 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz»га таяниб Дарё нашри.

2019 йилнинг август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади.
Хусусан, ҳужжат 2020 йилнинг февраль ойида Буюк Ипак йўли мамлакатларида саёҳат қилаётган сайёҳлар учун Silk Road ягона виза режимини ишга туширишни назарда тутган.

«Ҳаммаси жойида. Йил охирига қадар бизда ушбу лойиҳа бўлади», — дейди Азиз Абдуҳакимов Silk Road визасини жорий этиш муддати ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, яқинда Қозоғистон вакиллари билан музокаралар олиб борилган ҳамда янги лойиҳани ишга туширишнинг ташкилий-техник масалалари кўриб чиқилган.
«Биз ҳозирда жуда самарали иш олиб бормоқдамиз», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Silk Road визаси йил охирига қадар йўлга қўйилиши кутилмоқда