07:20 / 14.02.2020
4 698

Рашид Холиқов BMW Х7 ва Malibu воқеасидан сўнг «запрет»га тушгани рад этилди

Рашид Холиқов BMW Х7 ва Malibu воқеасидан сўнг «запрет»га тушгани рад этилди
Фото: Instagram/@rashidkhalikov
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 2020 йил 4 январь куни бобо бўлган эди. Ушбу воқеадан сўнг Рашид Холиқов ўғил неварани дунёга келтирган келини Файрузага Malibu Turbo машинасини, рафиқасига эса BMW Х7 автомобилини совға қилган эди.

Жараён хонанданинг санъаткор дўстлари томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган, ҳолат жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Рашид Холиқов «шу қилмиши учун» «запрет»га тушгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, бу гап-сўзлар асоссиз.
«Рашид Холиқов ҳақида тарқалган гап-сўзлар асоссиз. Бугунги кунда бирорта хонанданинг ‘Ўзбекконцерт’ билан, шунингдек, лицензия масаласида муаммоси йўқ. Кимдадир муаммо бўлса, у ҳам лицензия учун қонунчиликда белгиланган божни тўламагани билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деди «Ўзбекконцерт» раҳбари.

Рашид Холиқовнинг администратори Равшан Холиқов ҳам хонанданинг «запрет»га тушгани ҳақида тарқалган маълумотларнинг асоссиз эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, бундай асоссиз гап-сўзлар, миш-мишлар сўнгги тўрт-беш йилдан буён мунтазам тарқалади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рашид Холиқов BMW Х7 ва Malibu воқеасидан сўнг «запрет»га тушгани рад этилди